Биринчи ўйин ҳал қилувчи бўлди — Юлиан Нагельсман
“Бавария” мураббийи чемпионлар лигаси ҳақида гапирди.

“Бавария” бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоаси ЕЧЛ 1/4 финалида “Вильярреал”га (1:1, биринчи ўйин — 0:1) мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Биринчи ўйин ҳал қилувчи бўлди. Ўша қарама-қаршиликда мағлуб бўлдик. Бугун жуда яхши ўйнадик. Тактика ва шиддат нуқтайи назаридан бу охирги ойлардаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Мусиала биринчи бўлимни жуда ажойиб ўтказди. Иккинчи бўлимда Мюллер ҳисобни 2:0 кўринишига келтириши керак эди. Бу 100%лик имконият эди, бундай вазиятлар тез-тез содир бўлмайди. Рақиб жуда интизомли ва чуқур ҳимояланди. Ва улар гол уришгач, бизда тартибсизлик бошланди”, — деди Нагельсманн.
Аввалроқ, Бенземага президентлик сайловида овоз берилгани ҳақида хабар берилгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







