Роберто Карлос: “Топ клублар унга пул тикишлари керак”
Собиқ футболчи Пауло Дибала ҳақида гапирди.

“Реал”нинг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала ҳақида фикр билдирди.
“Дибала жаҳон даражасидаги футболчи. Топ клублар унга пул тикишлари керак. Аммо уларнинг онгида нима борлигини ҳеч ким билмайди. Дибала ажойиб ҳужумчи”, - дея Cарлоснинг сўзларидан “Football Italia” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ювентус” Дибаланинг шартнома муддати тугагандан сўнг ёзда Турин жамоасини тарк этишини тасдиқлаган эди. Футболчи “Ювентус” сафида 2015 йилдан бери тўп суради. 28 ёшли аргентиналик ҳужумчи жорий мавсумда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, АПЛ клуби Дибала трансфери бўйича музокара бошлашга тайёр эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







