Спорт

Ҳоланднинг агенти “Барса” президенти билан гаплашди

Ҳужумчининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади.

Ҳоланднинг агенти “Барса” президенти билан гаплашди

 

Лапорта Раёлага “Барса” ҳали ҳам Холандни сотиб олишни хоҳлаётгани ҳақида хабар берди. Агент бу осон бўлмаслигини айтди

 

“Барселона” Эрлинг Ҳоландга қизиқишда давом этмоқда, аммо трансфер осон бўлмайди.

 

“Боруссия” ҳужумчисининг агенти Мино Раёла яқинда Жоан Лапорта билан норвегиялик футболчининг трансфери ҳақида гаплашди.

 

Каталония клуби президенти ёзда 21 ёшли ҳужумчини қўлга киритиш учун яна бир уриниб кўришини айтди.

 

Раёла Лапортага Ҳoланд фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳали ҳал қилмаган бўлсада, “Барса” учун уни қўлга киритиш қийин бўлишини, чунки клубнинг молиявий аҳволи “Манчестер Сити” ва “Реал” Мадридникидан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидди. Ҳужумчи келажаги ҳақида яқин ҳафталарда қарор қабул қилиши кутилмоқда.

 

Аввалроқ, Хави Ҳоланд билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ҳоланднинг агенти “Барса” президенти билан гаплашди | Zamon.uz