“Реал”нинг собиқ футболчиси вафот этди
Футболчи автоҳалокатга учраган.

Бугун, Реал ва Колумбия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Фредди Рикон 55 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда “ESPN” нашри хабар берди.
Собиқ футболчи бахтсиз ҳодиса натижасида олган жароҳатдан сўнг вафот этди. Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Ринкон бўлган автомобиль Калида (Колумбия) автобус билан тўқнашиб кетган эди. Шундан сўнг Фредди реанимацияга ётқизилган. У ерда шифокорлар унинг ҳаёти учун охиригача курашган. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилари ҳам касалхонага етказилган, бироқ уларнинг жароҳатлари оғир эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ринкон 1995 ва 1996 йилларда “Реал”да ўйнаган. Ярим ҳимоячи 1986 йилдан 2004 йилгача давом этган фаолияти давомида “Наполи” ҳамда бир қатор Колумбия ва Бразилия клубларида ҳам тўп сурган.
Аввалроқ, “Реал Мадрид” собиқ футболчиси Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







