Жаҳон

Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги озиқ-овқат етишмовчилига қарши курашмоқчи

Россия-Украина можароси айрим минтақаларда ғалла танқислигини келтириб чиқарди.

Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги озиқ-овқат етишмовчилига қарши курашмоқчи

Европа Иттифоқи Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Болқон минтақасидаги озиқ-овқат ҳамда ўғит етишмовчилиги муаммосини “озиқ-овқат” дипломатияси ёрдамида ҳал қилмоқчи.

 

Озиқ-овқат хавфсизлигининг мавжуд эмаслиги ушбу ҳудудда жойлашган айрим давлатларнинг Россияга қарши санкциялардан норозилигига сабаб бўлмоқда. Москва эса ўз навбатида инқирозни ўзига қарши қаратилган чекловлар натижаси сифатида кўрсатяпти.

 

Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафтада Ғарб санкциялари глобал озиқ-овқат танқислиги ва энергетик манбаларнинг нархи кўтарилишига сабаб бўлганини маълум қилганди.

 

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари, айниқса, Миср ва Ливан Украина ҳамда Россия буғдойи ва минерал ўғитларига жиддий равишда қарам ҳисобланади. бу мамлакатлар  Москванинг Украинага қарши ҳарбий амалиёт бошлаганидан сўнг ғалла етказиб берилиши бўйича жиддий муаммоларга дуч келди.

 

Бу эса ЕИнинг минтақадаги таъсирига таҳдид туғдиради. Европалик дипломатлардан бирининг сўзларига кўра, Евроиттифоқ минтақани “қўлдан бой бера олмайди”.  Шунинг учун ташкилот дон танқислигининг оқибатларини юмшатиш мақсадида БМТ озиқ-овқат дастури билан ҳамкорликда янги ташаббусларни эълон қилмоқчи.

 

Масалан, ЕИдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи Франция “Ферма” номли лойиҳани илгари сурмоқда. У қашшоқ давлатлар орасида озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлаш механизмини ўз ичига олади. Париж бу ташаббус бўйича июнь ойига қадар халқаро келишувга эришмоқчи. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан сешанба куни Римда бўлиб ўтган ЕИ ва БМТ озиқ-овқат дастури ўртасидаги музокаралардан сўнг маълум қилди. Европанинг айрим давлатлари бошқа чораларни таклиф қилган. Масалан, Венгрия иқлим бўйича мақсадларни ўзгартириб, ЕИнинг ўзида қишлоқ хўжалик экинларини кўпайтиришга чақирган.

 

БМТ озиқ-овқат дастури Европа билан юқоридаги масала юзасидан музокаралар ўтказилганини тасдиқлади.

 

Брюссель Россиянинг озиқ-овқат танқислиги бўйича баёнотларини дезинформация сифатида баҳоламоқда. Al Jazeera билан суҳбатда бўлган дипломатлардан бири ЕИ Москва билан озиқ-овқат савдоси бўйича чекловлар жорий этмаганини айтган. Иттифоқнинг Россияга қарши чекловлари одатда озиқ-овқат тармоғини қамраб олмайди.

 

Бундан ташқари, Евроиттифоқ бош дипломати Жозеп Боррель РФни Украина қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспортини чеклашда айблади. Унинг сўзларига кўра, Россия порт ва омборларга ҳужум уюштиришда давом этмоқда. Киев эса етарли заҳираларга эгалигига қарамай, ушбу омиллар, шунингдек, ёқилғи етишмаслиги  туфайли ўз ғалласини экспорт қила олмаяпти. ЕИ экспортни Польша орқали амалга оширилишига ҳаракат қилмоқда.

 

Бундан ташқари, Брюссель Яқин Шарқ ва Шимолий Африкага 225 миллион евро ёрдам ажратди. Унинг ярми Мисрга йўналтирилади. Шунингдек, Ливан, Иордания, Тунис, Марокаш ва Фаластин 15 дан 25 миллион еврогача олади.

 

Шу билан бирга Евроттифоқ Ғарбий Болқон давлатлари қишлоқ хўжалиги учун қўшимча 300 миллион евро ажратмоқчи.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"