Спорт

Бугун пойтаxтимизда яна бир турнир старт олади

Мусобақада бир неча соатдан сўнг бошланади.

Бугун пойтаxтимизда яна бир турнир старт олади

 

Яна бир неча соатдан сўнг пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланади. Юнусобод туманидаги Гимнастика саройида ўтадиган мусобақада айни пайтдаги дунёнинг энг кучли нафис спорт вакилалари жам бўлишди.

 

Регламентга кўра, бугун 14:30 дан спортчилар саралаш доирасидаги чиқишларини бошлашади. Дастлаб халқа ва тўпда яккалик, сўнг гуруҳ машқининг 5 та халқадаги йўналиши бўйича квалификацион баҳслари ўтказилади. Соат 18:00 да эса мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, турнирда Сабина Ташкенбаева ҳамда Тахмина Икрамова яккалик дастурида, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиязова, Нилуфар Аъзамова, Мумтоза Ишоқзода, Мария Пак ҳамда Хуршида Абдурауфова гуруҳ машқларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

 

Аввалроқ, шахмат бўйича топ 100 талик рейтинг эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бугун пойтаxтимизда яна бир турнир старт олади | Zamon.uz