Спорт

Таниқли юлдузларнинг ўзига хос соч турмаклари

Нимага футболчилар тез-тез соч турмакларини ўзгартириб туришади?

Таниқли юлдузларнинг ўзига хос соч турмаклари

 

Жаҳон футбол юлдузлари ўзларининг ёрқин ўйинлари билан бир қаторда ажойиб соч турмаклари билан ҳам оммани ўзига қаратиб келади. Бу ҳолат уларнинг доим мухлислари эътиборида бўлишини таъминлайди. Соч турмаги орқали ҳам катта муваффақиятларга эришган спорт юлдузлари ҳам оз эмас. 


Деярли барча таниқли футбол юлдузининг шахсий сартароши ва стилисти бор. Шу тариқа улар соч турмакларини тез-тез ўзгартириб туришади. Биз бугун ажойиб ва антиқа стилга эга бўлган футболчилар ҳақида гапириб бермоқчимиз.

 

2020 йилнинг бошида «ПСЖ» футболчиси янги соч турмаги билан майдонга тушди. Футболчи сочини биринчи марта бўяётгани йўқ эди. Бироқ бу сафар пушти рангдаги соч турмак барчани диққатини ўзига қаратди. Футболчининг бу қарори билан журналист, фотограф ва мухлисларнинг эътиборини ўзига тортди.

 

Роналдонинг кулгили соч турмаги

 

Ўзгаришлардан қўрқмайдиган яна бир бразилиялик футболчи Роналдо 2002 йилги Жаҳон чемпионатида ёрқин ва очиғини айтганда, бироз кулгили соч турмаги билан барча мухлисларни ҳайратда қолдирди.

 

Роналдунинг соч турмаги ишқибозлар орасида кўплаб ҳазилларга сабаб бўлди. Бироқ футболчи ўзининг ажойиб ўйини билан танқидчиларнинг оғзини ёпди. У турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди. Шундан сўнг Бразилия терма жамоаси бешинчи бор орзу қилинган кубокни боши узра кўтарди.

 

Бошига исми ёзилган Пол Погба

 

Франциялик футболчи Пол Погба ҳар доим ёрқин рангларни танлаш қобилияти билан машҳур бўлган. У футбол майдонида голли вазиятлар яратишдан кўра кўпроқ соч турмагини ўзгартиради. Айнан мана шу услуб ва харизма французга мухлислар эътиборини қозонишга имкон беради.

 

Погба нафақат сочларини ҳар хил рангларда бўяйди, балки кўпинча чаккаларига нақш солади. Футболчи у ерда бир неча бор ўз исмининг бош ҳарфларини тасвирлаган.      

     

Микки сичқонча номли Феллайни

 

2018 йилнинг март ойида футболчи Феллайни ўзининг машҳур афро сочи билан тажриба ўтказиб, мухлисларни лол қолдирди. Бельгиялик футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига янги қиёфадаги суратни жойлаштирганда, у “GQ Style” журналида суратга олиш учун имиджини ўзгартиргани маълум бўлди. Стилистлар Маруаннинг сочларини иккита катта ҳажмли тўпламга йиғиб, бордо рангга бўяшади. Шундан сўнг ярим ҳимоячининг янги соч турмаги уни машҳур мултфильм қаҳрамони Микки Маусга ўхшатиб қўяди.

               

1998 йилда Руминия терма жамоасининг оммавий ҳаракати

 

1998 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Руминия терма жамоаси тўлиқ таркибда жамоавий ҳаракат нима эканлигини кўрсатади. Футболчилар муваффақиятларини узайтириш ва юқорироқ натижага эришиш учун сочларини оқ рангга бўяшга қарор қилишади. Бироқ, оммавий ҳаракат муваффақиятли бўлмади. Руминия терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинни Тунис билан ўтказиб, зўрға дурангга эришади. Ҳамда плей-оффнинг биринчи босқичида Хорватияга имкониятни бой бериб, турнирни тарк этади.

 

Иван Перишичнинг ватанпарварлиги

 

Хорватия терма жамоаси етакчиларидан бири Иван Перишич 2016 йилда Европа чемпионати 1/8 финали доирасида Португалияга қарши ўйин олдидан ўзига хос соч турмаги ясаган эди. “Бавария” футболчиси сочини Хорватиянинг машҳур қизил-оқ рангларига бўяйди. Балки бу Криштиану Роналдунинг ўйинига қайсидир жиҳатдан таъсир ўтказиши мумкин бўлган омиллардан бири бўлган бўлиши мумкин.

 

Фредрик Лжунгберг — панк-мусиқачиси

 

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи сифатида ишлаган швециялик футболчи Фредрик Люнгберг майдонда ажойиб ўйин ўтказмади. Бироқ, унинг пушти-бинафша рангдаги панк-мусиқачи услубидаги соч турмаги, жуда кўпчилик футбол ишқибозлари томонидан эсга олинади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.