“Реал”нинг собиқ мураббийи Зинедин Зидан футболга қайтмоқда
У ўз фаолиятини янги жамоада давом эттирмоқчи.

Маълумотларга қараганда, франциялик мутахассис “ПСЖ”ни бошқариш бўйича таклифни қабул қилиб олган ва уни ўрганиб чиқмоқда.
Клуб мутасаддилари ҳам Зиданни кўндиришга жиддий киришган, деб хабар бермоқда “Le Parisien” нашри. Чунки “ПСЖ” хўжайинлари жамоани Зидан бошқарса, Килиан Мбаппе ҳамкорликни узайтиришига ишонч билдиряпти.
Зидан “Мадрид” клубидан кетганидан бери Франция терма жамоасини бошқариш бўйича мамлакат федерациясидан таклиф кутган. Бироқ, федерация Дидье Дешамга ишонч билдиришда давом этмоқда.








