“Реал” ўз шогирдини қайтариб олмоқчи
Мадрид клуби яна бир трансферни амалга оширади.

Мадриднинг Реал клуби Раё Валекано ҳимоячиси Фран Гарцияни сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда “Defensa Central” нашри хабар бермоқда.
22 ёшли Гарция Мадрид клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2021 йилнинг ёзида “Реал Мадрид” уни 2 миллион еврога “Раё Валекано”га сотганди. Янги жамоаси учун ҳимоячи чемпионат ва Испания кубоги доирасидаги 33 та ўйинда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Гарция ва “Раё Валекано” ўртасидаги келишув 2025 йилнинг ёзида якунига этади. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 5 миллион еврога баҳолаган.
Аввалроқ, Бенземага президентлик сайловида овоз берилгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







