Криштиану Роналдунинг ўғли вафот этди
Бу ҳақда футболчининг ўзи баёнот берди.


"Биз боламиз вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Бу ота-оналар бошидан кечирадиган энг қийин оғриқ. Фақат қизимиз туғилиши бу айрилиқни бироз унуттиришга, умид ва бахт билан яшашга беради. Биз шифокорлар ва ҳамшираларга малакали ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўғлим, сен бизнинг фариштамизсан. Биз сени ҳар доим севамиз", — деб ёзган Роналду.
Маълумот учун, Роналду эгизак фарзандли бўлган. Аммо ўғилчаси вафот этган. Қизи эса ҳаёт.







