Тошкентда от спорти бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади
20–23 апрель кунлари ўтказиладиган турнирда дунёнинг 22 мамлакатидан спортчилар иштирок этади.

Тошкент шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича “ЕвроОсиё минтақалараро Жаҳон кубоги-2022” саралаш босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон от спорти федерацияси хабар берди.
Қайд этилишича, турнир Халқаро ҳамда Осиё от спорти федерациялари шаъфелигида ўтказилади.
Барча босқичларда етарлича очко тўплай олган спортчилар Дания давлатида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритишади. Ушбу мусобақада очко жамғара олган чавандозлар, шунингдек, 2022-йилнинг сентябр ойида Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган Миллатлар кубогида ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.








