Спорт

Роналду “Ливерпул” мухлисларига раҳмат айтди

Ҳужумчи яқинда янги туғилган ўғлидан айрилган эди.

Роналду “Ливерпул” мухлисларига раҳмат айтди

 

 

Роналду ўғлининг ўлими муносабати билан уни қўллаб-қувватлаган “Ливерпул” мухлисларига мурожаат қилди.

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ливерпул” мухлисларига янги туғилган ўғлининг ўлими муносабати билан уни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

 

“Бир дунё… Битта спорт… Битта катта оила… Раҳмат “Энфилд”. Мен ва менинг оилам бу ҳурмат ва раҳм-шафқат ишорасини ҳеч қачон унутмаймиз”, — деб ёзди Роналду ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

 

Эслатиб ўтамиз, 30-тур учрашувидан ўрин олган “Ливерпул” — “Манчестер Юнайтед” ўйини Ливерпулдаги “Энфилд” стадионида бўлиб ўтди ва 4:0 ҳисобида якунланди. Мазкур учрашувнинг еттинчи дақиқасида “Энфилд”даги мухлислар Роналдуни олқишлар билан қўллаб-қувватлашди. “Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп ҳам четда турмади ва мухлислар билан бирга олқишлади. Криштианунинг ўзи оилавий аҳволи оғир бўлгани учун ўйинни ўтказиб юборди.

 

Аввалроқ, Роналду жамоадошларини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Роналду “Ливерпул” мухлисларига раҳмат айтди | Zamon.uz