Ўзбекистон

Болам чизган сурат

Тинчлик болаларингиз орзусига айланмасин!

Болам чизган сурат

 

“Ўғлим расм чизиш тўгарагига боряпти. Боламнинг суратларида қайси чизма дарахт, қайси бири уй эканлигини тополмай роса оввора бўламан. Назаримда, у сурат солишнинг дарсини ҳеч ололмайди. Бошқа машғулотга қатнаша қол, десам, йўқ деб оёқ тираб олган саккиз яшар қайсарчам. Кеча эса оқ қоғозни мовий рангга бўяб келибди.  

 

— Нима бу? — дедим қоғозни қўлимга олишим билан.  
Арслон “Осмон”, дея жавоб берди.  

— Устозинг қўлларингизга қоғоз билан қаламни тутқазиб, хонадан чиқиб кетадими? — бекордан-бекорга пул тўлаётганимдан аччиқланиб сўрадим.  
— Йўқ, бугун чизганимни “Тинч осмонни тасвирлабсан”, дея мақтади, — деди ўғлим кўзларини пирпиратиб.   


“Ҳа”, дедим-у, ўтган куни уни невропатологга олиб борганим эсимга тушди. Шифокорнинг айтишича, ўғлим нимадандир қўрқиб қолган, шунинг учун кўзларини пирпиратармиш.  


— Ойи, суратни деворга илиб қўяйлик? — хаёлимни унинг саволи бўлди. 
— Нега?  
— Бу тинчлик рамзи экан, уйимиз доим тинч бўлади шунда, — Арслон гапира туриб нигоҳларини мендан олиб қочди...  


Мен ҳам уйимизни мовий рангга бўяшни истаётган ўғлимнинг кўзларига қарай олмадим... 


Тинчлик болаларингиз орзусига айланмасин!”

 

Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.