Спорт

“Шерлар” бугун шерлигини кўрсата оладими?

Бугун Чемпионлар лигасининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

“Шерлар” бугун шерлигини кўрсата оладими?

 

Унда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё чемпионлар лигаси 5-турида доирасида Эроннинг “Сепахан” клуби билан баҳс олиб боради.

 

Ҳозиргача эронликларга қарши беллашувларда “Шерлар” 24 беллашувнинг 14 тасида зафар қучган. Тўрт ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 6 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 34 тўп киритилиб, 25 гол ўтказиб юборилган.

 

“Сепахан” билан уч беллашувнинг иккитасида рақиблар устун келган. Бир ўйин “Пахтакор” ғалабаси билан тугаган.

Баҳсни “Пахтакор” таркибида Икром Алибоев ва Миржаҳон Мираҳмадов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Эронликлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.

 

Маълумот учун: “Сепахан” ва “Пахтакор” ўртасидаги ўйин бугун Бурайда шаҳридаги “Қирол Абдуллоҳ” стадионида Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.

 

Аввалроқ, Осиёда футбол мавсуми бошланаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Шерлар” бугун шерлигини кўрсата оладими? | Zamon.uz