Голланд голландни чорламоқда
Френки де Ёнг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин.

Барселона ярим ҳимоячиси Френки де Ёнг фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли голландиялик футболчининг хизматларига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Де Ёнг “Манчестер Юнайтед”нинг ёзги мавсумдаги трансфери рўйхатига киритилган. Қайд этилишича, де Ёнг “Барселона”да қолишни хоҳламоқда, бироқ футболчи янги мавсумдан “қизил иблислар”ни бошқарадиган Эрик тен Хагнинг режаларидан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, Де Ёнг 2019 йилда “Аякс”дан “Барселона”га ўтган эди. Голландиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лиганинг 27 та ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, Барселона таркибида ўзгаришлари бўлсиҳи мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







