ОТМга киришда тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
Мажбурий фанлар блокидаги тўғри жавобларга олдинги йилгига қараганда камроқ балл берилади.

Давлат комиссиясининг баёни билан ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.
Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
§ Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.
§ Математика — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.
§ Ўзбекистон тарихи — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл — 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
§ 1-фан — 30 та савол. Ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл — 93 балл.
§ 2-фан — 30 та савол. Ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл — 156 балл.
Умумий ҳолда, 2022/2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 189 баллни ташкил этади.







