Мессининг атрофида жамоа “қурилади”
Ҳужумчининг Парижда қолиши маълум бўлди.

Лионел Месси “ПСЖ”да қолади. “Sky Sports” хабарига кўра, аргентиналик футболчи яна камида бир мавсумни Парижда ўтказади. Клуб футболчи атрофида жамоа қуришга тайёр.
Шу билан бирга, парижликлар Неймарга бошқа клубга ўтиш бўйича музокаралар олиб боришга имкон беришади. Клуб ёзда катта ўзгаришлардан ўтиши кутилмоқда, катта эҳтимол билан жамоага янги бош мураббий тайинланади .
Маълумот учун, Лига 1нинг жорий мавсумида Месси 22 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, “ПСЖ” Мессининг миллионлаб футболкаларини сотгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







