Спорт

Ўзбек клубларининг Чемпионлар лигасидаги иштирокига назар

Мусобақанинг гуруҳ ўйинлари охирламоқда.

Ўзбек клубларининг Чемпионлар лигасидаги иштирокига назар

 

Шу кунларда Саудия Арабистонида клублар ўртасида Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон шарафини Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” клублари ҳимоя қилмоқда. Айни дамда “Пахтакор” гуруҳдан чиқишни эплолмаган бўлса, “Аждарлар” бу имконятни ҳали сақлаб қолмоқда. Биз бевосита клубларимизнинг халқаро майдондаги иштироки ҳақида сўз юритмоқчимиз. 

 

Воқеалар қандай ривожланди?

 

“Пахтакор” ўтган мавсум Ўзбекистон чемпиони сифатида Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Мамлакат чемпионатида ишончли ҳаракатлари билан ғолиб бўлган, “Шеърлар” чемпионлар лигасида қониқарсиз иштирок этди. Хўш, бунга нима сабаб бўлди? “Пахтакор” турнирнинг биринчи турида Эроннинг “Сепахон» клубига қарши баҳс олиб борди. 

 

Ўйинда ҳисобни биринчи бўлиб очган тошкентликлар, натижада рақибига 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи турда эса жамоа Саудия Арабистони клуби “Ал-Таьавун”ни 1:0 ҳисобида енгишга муфаққат бўлди. Мана шу ғалаба орқали “Пахтакор” клуби уч очко жамғара олди. 

 

Ҳозирча клуб бундан бошқа очко йиға олмади. Учинчи турда “Духайл”га 3:2, тўртинчи турда эса яна Қатар клубига қарши майдонга тушган “Пахтакор” бу сафар йирик 3:0 ҳисобида мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлди. 

 

5-турда Эроннинг “Сепахон” жамоаси билан баҳс олиб борган клубимиз  бу гал ҳам эронликларни мағлуб эта олмади. Ўйин 2:1 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа тошкентликлар гуруҳда уч очко жамғарган ҳолда, сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа бугун чемпионатнинг сўнгги турида “Ал-Таьавун” билан тўқнаш келади. 

 

Кутганмидингиз?

 

Менимча, кўпчилик футбол мухлислари Осиё чемпионлар лигасида “Пахтакор” бу даражада нурсиз ўйин намойиш этади, деб ўйлашмаганди. Ўзбекистон чемпионларидан гуруҳ босқичидан чиқиш ёки  ҳеч бўлмаганда чорак финалга қадар етиб бориши кутилганди. Бироқ, кўпчилик кутган натижалар қайд этилмади. 

 

Клубнинг ишончсиз ўйини кўплаб ўзбек мухлисларининг ҳафсаласини пир қилгани табиий. Бевосита, жамоанинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари ҳақида гапирадиган бўлсак. “Пахтакор”нинг  имкониятлари бемалол рақибларини мағлуб этишга етарди. Жамоамиз гуруҳ ўйинларида асосан охирги дақиқаларда дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. 

 

Биргина биринчи турда “Сепахон”га қарши ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида “Шерлар” ҳисобда олдинда бора туриб, кейин кетма-кет учта тўп ўтказиб юборди. Ёки бўлмаса, 3-турда “Дуҳайл” билан тўқнаш келган тошкентликлар учрашувнинг биринчи бўлимида 1:0 ҳисобида олдинда бориб, кейинчалик рақибига 3:2 ҳисобида имкониятни қўлдан бой берди.

 

 Жамоанинг қолган ўйинларини ҳам кузатадиган бўлсак, асосан улар иккинчи таймда мағлубият аламини тортиб кўришгани гувоҳи бўламиз. Бу орқали “Пахтакор” аъзоларининг жисмоний имконияти паст эканлигини кузатишимиз мумкин. 

 

“Аждарлар” “Шерлар”нинг ўрнини босди

 

Осиё майдонларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир клубимиз “Насаф” ҳозирча мухлисларнинг эътибор марказида турибди. Чемпионатдаги энг ёш таркибга эга жамоа деб эътироф этилган қаршиликлар ҳозирда ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. Айниқса, сўнгги турда “Ал-Садд” устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалаба ўзбекистонлик футбол мухлисларини хурсанд қилди. 

 

Ҳозирда Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳда 8 очко жамғарган ҳолда, иккинчи ўринни банд этиб турибди. Жамоа сўнгги турда ҳам ғалаба қайд этиб, биринчи ўриндаги “Ал-Файсали” очко тўплай олмаса, клубимиз гуруҳда пешқадам сафатида кейинги босқичга йўл олади. Агар “Ал-Файсали” ғалаба қозонса ва “Насаф” уч очко олган тақдирда, қаршиликлар энг яхши иккинчи ўрин соҳиби сифатида плей-оффга чиқиш имкониятига эга бўлади.

 

“Насаф” чемпионатдаги биринчи ўйинини Қатарнинг “Ал-Садд” клубига қарши ўтказди. Ҳужумдан чарчамайдиган ва гол уришдан тўхтамайдиган қатарликлар билан ўтган ўйинда “Насаф” дуранг натижага имзо чекди.


 
Учрашувда Икки ўйинчи кўп бўлиб ўйнаган Қарши клуби “Ал-Садд”ни мағлуб этиши талаб этилганди. Бироқ, ўйинда яратилган имкониятлардан футболчилар фойдалана олмади. Шу тариқа, клубимиз чемпионатни дуранг натижа билан бошлади. Турнирнинг иккинчи турида жамоамиз ишончли ғалаба қозонди. Бу сафар “Насаф” Иорданиянинг “Ал-Веҳдат” клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

 

Қолган турларда “Ал-Файсали”га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, 4-турда ҳам Саудия Арабистони клубига қарши майдонга тушган “Аждарлар” дурангга имзо чекди. Охирги ўйинда эса Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси 3:1 ҳисобида таслим этилди. Эртага Бердиев шогирдлари “Ал-Веҳдат” билан баҳс олиб боради. Жамоамизнинг кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш имкониятлари юқори. 

 

Тартибли ўйин меваси

 

“Насаф” ҳозирча мухлислар ишончини оқламоқда. Клубдан биринчи турда “Ал-Садд”ни мағлуб этиш талаб этилди. Бироқ, жамоа бўлиб ҳимояланишни уддасидан чиққан қатарликлар бир очкога эга бўлишди. 5-турда эса “Насаф” биринчи турда вада қилинган ғалабани тақдим этди. Қолган ўйинларда ҳам жамоа ўйинчиларига бироз тажриба етишмаётганини кузатишимиз мумкин. Сабаби клуб аъзоларининг аксариятини ёш футболчилар ташкил этади. 

 

“Ал-Файсали”га қарши кечган икки ўйинда ҳам қаршиликлар ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ, ўша бироз тажриба ва ишончнинг етишмаслиги клубга панд берди. Шунинг ҳисобига ҳозирда саудияликлар гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолмоқда. Муҳими Қарши шаҳри жамоаси ўзининг тартибли ўйини орқали  керакли бўлган очколарни жамғармоқда. 

 

Муаллиф: Жамшидбек Амиров

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Ўзбек клубларининг Чемпионлар лигасидаги иштирокига назар | Zamon.uz