“Барса” билан “Реал” ЕЧЛдан четлатилиши мумкин
Жамоалар Суперлига масаласи бўйича жаримани тўламаган.

“Барселона”, “Ювентус” ва “Реал Мадрид” суперлига масаласи бўйича 15 миллион евро жарима тўламаса, 2023/2024 йилги мавсумда Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.
Олдинроқ суд UEFАнинг клубларни Суперлига ташкил этгани учун жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақиқини бекор қилганди. Суд жараёни 14 июнь куни томонлар иштирокидаги йиғилишда давом эттирилади.
Тахминларга кўра, UEFА яқин орада клубларга нисбатан қўшимча жазо чораларини қўлламайди, бироқ келажакда улардан 15 миллион евро миқдорида жарима тўлаш ва еврокубокларнинг бир мавсумидан тушган маблағнинг 5 фоизини талаб қилади.
Агар “Барселона”, “Ювентус” ва “Реал Мадрид” бу мажбуриятларни бажаришдан бош тортса, иттифоқ уларни 2023/2024 йилги мавсумда Чемпионлар лигасидаги иштирокидан четлаштириши мумкин.
Аввалроқ америкалик тадбиркор UEFА президентини судга бергани ҳақида хабар берилганди.








