Жамият

Дастрўмолни ҳилпиратиб, вальсни қойиллатаётганлар, бировнинг "ноғораси"га ўйнаманг!

Андижон полкасининг доира ритми андижонлик йигитларнинг шахдам қадам товушларидан олинган.

Дастрўмолни ҳилпиратиб, вальсни қойиллатаётганлар, бировнинг "ноғораси"га ўйнаманг!

 

Андижон полкаси яралганига 100 йил бўлди. Шу муносабат билан Андижон полкаси рақсини ЮНEСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш таклиф қилинди. Бу ҳақдаги ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича видеоселекторда илгари сурилди. 

 

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ташаббуси билан корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларида ҳар тонг бўладиган бадантарбия машғулотларини айнан шу мусиқа садолари остида ташкил этиш тавсия қилинди. Маҳалла фуқаролари йиғинларида ҳам тонгги 5000 қадам лойиҳасининг шу мусиқа садолари остида амалга оширилиши, одат тусига айлантирилиши белгиланди. 

 

Табиийки, бу жараён ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди. Айрим «Тирноқ остидан кир қидирувчи» юртдошларимиз эса буни ўзининг фаҳмича талқин қилиб, «шармандалик», деб аташди. Аслида Президент ташаббус қилмагунига қадар миллий ифтихоримиз рамзи бўлган миллий куйларимизни қадрлай олмаётганимиз, уларнинг умрбоқийлигини таъминлаш бўйича ташаббус кўрсатмаганимиз ҳақиқий шармандаликдир.

 

Тўй-базмларда Андижон полкаси ёки Дилхирожга ўйнамаганимизга анча бўлди. Бугун ўйнашни билмасак ҳам керак, лекин «Лезгинка»га дастрўмолни ҳилпиратиб ўйнаган йигитларни кўриб шармандалик демаймиз?

 

Келинлар эса орқасига гул отишни, вальсни, хуллас, кўчирмакашликни қойиллатаётганини тўғри тушунамизу, аммо соддадил халқимиз Андижон полкасини тинглаб, унга хиром айласа, шу йўсинда болалигини, ёшлигини хотирласа, кинояли боқамиз, масхара қиламиз. 

 

Кесатиқли бўлса ҳам «Бировнинг ноғорасига ўйнама», деган нақл бежизга айтилмаган. Кимлигидан уялган ёки кимлигини билмаган миллат халқ бўлолмайди. Ким қандай ноғора чалса, шунга ўйнайверади. Ўзлигини англаган одам ўзини ҳурмат қилган одамдир. Шунда миллат қудратли, маънавияти эса мустаҳкам бўлади. 

 

Янграганида ёшу кексани тўлқинлантириб юборадиган, танага жўшқинлик, руҳга кўтаринкилик берадиган куйлардан бири – «Андижон полкаси»га Ўзбекистон халқ артисти Орифжон (гармонь) Тошматов муаллифлик қилган. 

 

«Андижон полькаси» рақсининг йигитлар вариантини ҳақиқий андижонча усулда яратган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Абдуғаффор Қодиров, фольклоршунос санъаткор Мўминжон Абдувалиевларнинг айтишича, ўша пайтларда ҳозирги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғидаги рақс майдонида кўп санъаткорлар, созандалар мунтазам йиғилиб турар экан. Андижонлик йигитлар бу ерга келиб, рақс тушишар, қўшиқ базмлари ҳам бўлар экан. Уларнинг оёқ ташлашларини кўп бор мароқ билан кузатган Ориф гармонь шулар учун бир мусиқа яратай, деб «Андижон полкаси»ни кашф қилган.

 

Биз ўлмас маънавий меросларимизни авлоддан-авлодга ўтиб, янада қадр топмоғи йўлида жипслашдик. Андижонликлар қўлини-қўлига бериб, қалбдан ихтиёр этиб Андижон полкасига ўйнамоқда. Бу масалага давлат сиёсати даражасида қаралаётгани эса фахримизни оширмоқда. 

 

Янги Ўзбекистонда янгича қадр топаётган «Андижон полкаси» дунё айвонларида янграб, андижонлик йигитлар шаҳдидан сўзлайверсин.

 

Камола Абдувалиева,

«Миллий тикланиш» демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"