Жамият

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Жанубий Кореяда истиқомат қилган Ўзбекистон фуқароси Ким Нозима Акмал қизининг вафотида қотиллик аломатлари аниқланмади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби хабар берди.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Нозима Кимнинг ўлими ҳақида турли хабарлар тарқалганди.

 

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси воқеа содир бўлган кундан бошлаб Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда иш олиб бораётганини маълум қилди. Дипломатик ваколатхона тергов ҳаракатларининг ҳаққоний олиб борилишини таъминлаш ҳамда воқеа тафсилотларига ойдинлик киритиш мақсадида мунтазам учрашувлар ўтказиб келмоқда.

 

Тергов жараёнлари ҳақида аниқ маълумот тақдим этиш мақсадида марҳуманинг онаси Феруза Алимбекова элчихона ва Корея полицияси кўмагида Жанубий Кореяга таклиф этилган.

 

Жорий йил 14 апрель куни марҳуманинг онаси, унинг адвокати ҳамда элчихона ходимлари иштирокида Пёнтек шаҳар полицияси масъуллари билан учрашув ўтказилди. Унда Корея томони Ўзбекистон фуқаросининг вафоти ва ҳодиса юз бериш тафсилотлари бўйича ўтказилган қўшимча текширувлар ҳақида маълумот берди.

 

Корея ҳуқуқ-тартибот органлари маълум қилишича, дастлабки тергов ва экспертиза натижаларига кўра, марҳуманинг вафотида қотиллик аломатлари аниқланмаган.

 

Шунингдек, воқеа содир бўлган кечада ёзиб олинган видеокузатув тасмалари — марҳуманинг яшаш жойи атрофи, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган шифохона ҳамда Пёнтек шаҳридаги “Сонму” шифохонасидаги ёзувлар марҳуманинг онаси ва унинг адвокатига кўрсатилди.

 

Учрашув давомида Корея Миллий суд-тиббиёт экспертизаси томонидан ўтказилган чуқурлаштирилган экспертиза натижалари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, фуқаро Н.Кимнинг ўлими ўз жонига қасд қилиш сифатида қайд этилган.

 

Бундан ташқари, экспертиза жараёнида ДНК, қон ва бармоқ излари таҳлил қилингани, марҳуманинг танасида заҳарли ёки дори моддалари аниқланмагани, шунингдек, ички ёки ташқи тана қисмларида кучли зарба оқибатида юзага келган жароҳат ёки кўкаришлар мавжуд эмаслиги қайд этилди.

 

Корея полицияси ижтимоий тармоқларда тарқалган марҳумага оид айрим суратлар тергов жараёнида олинмаганини ва уларни тарқатиш мамлакат қонунчилигига зид эканини ҳам билдирди.

 

Учрашувда Пёнтек шаҳар полицияси тергов жараёни давом этаётгани, якуний натижалар бўйича маълумотлар марҳуманинг яқинларига тақдим этилишини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Ўзбекистон элчихонаси назоратида бўлиб, дипломатик ваколатхона Корея ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

 

Шу билан бирга, элчихона фуқароларни марҳуманинг хотирасига ҳурмат билан муносабатда бўлишга, тасдиқланмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"