Жамият

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

2025 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги коэффициенти 175,6 промиллени ташкил этган. Бу ҳар 1000 та никоҳга ўртача 175 та ажрим тўғри келишини англатади. Бу ҳақда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, мазкур кўрсаткич халқаро миқёсда паст бўлиб, мамлакатда ажримлар даражаси кўплаб давлатларга нисбатан анча камлигини билдиради.

 

Таққослаш учун, никоҳ барқарорлиги коэффициенти Молдовада – 642,7, Озарбайжонда – 431,9, Қозоғистонда – 328,2, Қирғизистонда эса – 289,6 промиллени ташкил этади. 

 

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги юқори даражада сақланиб қолмоқда. Аксинча, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар нисбатан юқорироқ экани кузатилади.

 

“Таҳлиллардан кўринадики, Ўзбекистонда ажримлар даражаси халқаро кўрсаткичларга нисбатан анча паст бўлиб, бу жамиятда оилавий қадриятлар устувор эканини ва никоҳлар барқарорлигини кўрсатади”, дейилади хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.