Спорт

Дел Перо: “Сити” “Реал”га 8 та гол уриши мумкин эди”

Собиқ футболчи Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Манчестер Сити”нинг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Дел Перо: “Сити” “Реал”га 8 та гол уриши мумкин эди”

 

 

“Ювентус” собиқ ҳужумчиси Алессандро Дел Перо “Манчестер Сити” — “Реал” учрашувидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

 

“Турнир тарихидаги ажойиб ўйинлардан бири бўлди. “Манчестер Сити” 4 та гол киритди, аммо 8 та гол уриши ҳам мумкин эди. Кичик деталлар ҳам ўйин натижасига таъсир қилди. Бошқа тарафдан оладиган бўлсак, Реал таркиби чемпионлардан иборат. Карим Бензема ва Лука Модрич сингари ўйинчилар рақибни ҳар қандай хатоси учун жазолай оладиган даражадаги ижрочилардир. Бензема майдонда нималар қилганини кўрдингиз. “Реал” 0:2 ҳисобида ютқазаётганда у жамоасини уйғотди. Бу ўйинда ҳали ҳеч нарса маълум эмас, барчаси Мадридда ҳал бўлади”, — деди Дел Перо.

 

Маълумот учун, жавоб учрашуви 4 май, чоршанба оқшомида ўтказилади.

 

Аввалроқ, “Барса” билан “Реал" Европа чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Дел Перо: “Сити” “Реал”га 8 та гол уриши мумкин эди” | Zamon.uz