Таниқли футбол агенти Мина Райола вафот этди
У Златан Ибраҳимович, Поль Погба, Эрлинг Ҳоланд каби юлдузларнинг агенти бўлган.

Таниқли футбол агенти Мина Райола вафот этди, дея хабар бермоқда италиялик журналист ва инсайдер Танкреди Пальмери.
Манба хабарига кўра, италиялик футбол агенти Мино Райола узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган.
Райола ҳозирга қадар Златан Ибраҳимович, Поль Погба, Эрлинг Ҳоланд сингари таниқли юлдузларнинг агенти саналарди.
Аввалроқ, “Реал” ўз шогирдини қайтариб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.







