Спорт

“Ювентус” ва “Aтлетико” футболчиларини алмашиши мумкин

Туринликлар Моратани жамоада сақлаб қолмоқчи.

“Ювентус” ва “Aтлетико” футболчиларини алмашиши мумкин

 

 

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. “Атлетико Мадрид” америкалик ярим ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

 

Манбага кўра, “Атлетико”дан ижарага олинган Алваро Мората “Ювентус”да ўйнайдиган бўлди. “Кекса синёра” испаниялик футболчи билан доимий шартнома имзолашни истаяпти, бироқ унинг учун ижара шартномасида кўрсатилган 35 миллион еврони тўламоқчи эмас. Шу муносабат билан Турин клуби ўзининг ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни “Атлетико”га таклиф қилишга тайёр.

 

Қайд этилишича, “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне эса Маккенни иқтидорига қизиқмоқда ва Уэстонни ўз жамоасига қўшиб олишга қарши эмас.

 

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли америкалик ярим ҳимоячи Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “Вилярреал” билан ўйинда қўлини синдириб олганди. Футболчи бу жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

 

Жорий мавсумда Маккенни барча мусобақаларда 28 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Ярим ҳимоячи Италия терма жамоасида 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

 

Аввалроқ, Дибала ва Симеоне музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.