“Барселона” Нико Гонсалесни олиб қолади
Футболчи билан янги шартнома имзоланади.

“Барселона” ярим ҳимоячи Нико Гонсалес билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда “Marca” нашри xaбar берди.
20 ёшли футболчининг испан жамоаси билан шартномаси 2024 йилда тугайди. Аммо бошқа клубларнинг қизиқиши туфайли “Барселона” Нико билан эртароқ шартнома имзоламоқчи. Каталония раҳбарияти ярим ҳимоячига 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Нико “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт Никонинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, Жерар Пек фаолиятини қаерда якунлашини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.








