Спорт

Рангник миллий жамоада ишлайди

У ҳозирда “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи ҳисобланади.

Рангник миллий жамоада ишлайди

 

Ралф Рангник бир вақтда “Манчестер Юнайтед” клуби ва Австрия миллий жамоасида фаолият олиб бориши мумкин.

 

“The Teleraph” нашрининг ёзишича, германиялик мутахассис Австрия миллий жамоасининг янги бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод бўлиб турибди. У миллий жамоани бошқарган тақдирда ҳам “Манчестер Юнайтей” маслаҳатчиси лавозимида қолади.

 

Рангник “МЮ”да ойига 6 кунгина ўз вазифаларини бажариши керак бўлади. Унга Австрия миллий жамоаси билан ишлаш қизиқ — тез орада Евро-2024 саралаши ва Миллатлар Лигаси бошланади.

 

Мураббий Австриянинг кўплаб футболчилари билан яхши таниш — у аллақачон Марсел Забицер, Стефан Лайнер ва Конрад Лаймерлар билан клубларда бирга ишлаган.

 

Австрияда Рангник катта обрўга эга, чунки унинг қўл остида “Залсбург” миллий чемпионатда гегемонга айланди. У инглиз клуби билан келишиб олиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, Австрия плей-офф босқичида Уэлсга ютқазиб, ЖЧ-2022га чиқа олмади.

 

Аввалроқ, Роналду АҚШга кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Рангник миллий жамоада ишлайди | Zamon.uz