Бухорода ўқувчи сумкасидан тўппонча топилди
Вилоятда ўтказилган рейд давомида айрим мактаб ўқувчиларининг сумкасида таълимга дахлдор бўлмаган буюмлар ҳам борлиги аниқланди.

Маълум қилинишича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматининг кўрсатмаси асосида мактабларда рейд тадбирлари доим ўтказилади.
Жорий йил 28-29 апрель кунлари барча умумтаълим муассасаларида Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Тиғ” ва “Давомат” профилактик рейд тадбирлари ўтказилди.
Унга кўра, Бухоро вилоятида ўтказилган рейд давомида айрим мактаб ўқувчиларининг сумкаларида таълимга дахлдор бўлмаган буюмлар ҳам борлиги аниқланди. Жумладан, шаҳардаги 39-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси сумкасида газ баллон асосида ишлатиладиган тўппонча олиб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.







