Нигина Абдураимова теннис мусобақасида чемпион бўлди
У Тунисдаги турнирда 25 минг долларлик мукофотни қўлга киритди.

Туниснинг Монастир шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги турнир ўз якунига етди. Ўзбекистонлик вакил Нигина Абдураимова ҳал қилувчи финал баҳсида испаниялик Йвонне Кавалле-Реимерсга қарши кортга чиқди.
2 соату 10 дақиқа давом этган ўйинда Нигина рақибасини 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, шу тариқа Нигина Тунисдаги турнирда 25 минг АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик собиқ теннисчи Албина Хабибулина умрбод спортдан четлаштирилгани маълум қилинганди.








