Россия терма жамоаси Миллатлар лигасидан четлатилди
Бу қарор УЕФA Ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди.

Россия футбол клублари 2022/2023 йилги мавсумда Европа мусобақаларида иштирок этмайди.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФA) Россия терма жамоасини ушбу мавсум учун Миллатлар лигасидаги иштирокини тўхтатди.
Бу қарор УЕФA Ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия футбол иттифоқи рус жамоаларининг барча ўйинлардан четлатилишига муносабат билдириб, бу ҳаракатни халқаро мусобақа меъёрларига зид эканини маълум қилганди.








