Спорт

“Бунёдкор”нинг мураббийи ўзгарди

Бугун жамоа қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

“Бунёдкор”нинг мураббийи ўзгарди

 

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 6-тури доирасида “Олимпик”ка ютқазган “Бунёдкор” клуб тарихида ўз майдонидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубиятга учраган эди. Мазкур муваффақиятсизликдан кейин клуб раҳбарияти мураббийлар штаби олдига “Навбаҳор”га қарши навбатдаги баҳсда ғалаба қозониш вазифасини қўйганди. Гарчи Наманганда мағлубиятга учралган бўлса-да, мезбонлар билан беллашувда “қалдирғочлар” мазмунли ўйин ва муносиб қаршилик кўрсата олганларидан келиб чиқиб, мураббийлар штабига яна имконият берилганди. Кеча Суперлиганинг 8-турида “Металлург” жамоаси билан куч синашган “Бунёдкор” яна муҳим очколарни бой берди. Ушбу учрашувдан сўнг клуб раҳбарияти томонидан мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан бугун клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Унда “Бунёдкор” мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, мураббий Арам Ананян ва дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ўз лавозимларини тарк этишлари эълон қилинди. Шу кунга қадар бош мураббий ассистенти бўлиб ишлаб келган Виктор Карпенко бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Анвар Ғофуров бош мураббий ассистенти лавозимига ўтказиладиган бўлди. Руминиялик Августин Чирита жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишини давом эттиради. Мураббийлар штабидаги бўш ўринларга номзодларни кўриб чиқиш Виктор Карпенко зиммасига юклатилди. Виктор Александрович тез кунларда клуб раҳбариятига бу борадаги ўз таклифларини киритиши лозимлиги таъкидланди.

 

Аввалроқ, йил қаҳрамонлари тақдирлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Бунёдкор”нинг мураббийи ўзгарди | Zamon.uz