Месси туризм элчисига айланди
Энди футболчи Саудия Арабистонининг расмий вакили ҳисобланади.

Аргентина терма жамоаси ва “ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистонининг туризм бўйича расмий элчиси бўлди. Бу ҳақда “Arab News” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Месси душанба куни янги мақомда Жиддага етиб борган
“Мен Лионель Мессини Саудия Арабистонида кутиб олганимдан хурсандман. Қизил денгиз хазиналари ва бизнинг қадимий тарихимиз билан танишишингиздан хурсандмиз”, — деб ёзди Саудия Арабистони туризм вазири Аҳмад Ал-Хатиб ўз саҳифасида.








