ОFК президенти Ўзбекистонда
У Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишади.

Хабарингиз бор, июнь ойида юртимизда 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш, шунингдек, мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа бошчилигидаги ОFК делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.
ОFК Президентига ташкилот Бош котиби Датук Сери Виндсор Жон, Бош котиб ўринбосари Вохид Кардани, шунингдек, бир нечта масъул вакиллар ҳамроҳлик қилмоқда.
Бугун, Тошкент халқаро аэропортида ОFК делегациясини Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, UFА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва МОQ Бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олди.
Аввалроқ, U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлангани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







