Ишдан бўшаётган ҳоким халқидан узр сўради
Бекобод шаҳри ҳокими Зафар Файзуллаев ишдан кетганини маълум қилди.

У ўзининг Facebook’даги саҳифасида:
«Ҳурматли ҳамшаҳарлар, дўстлар. Бугун мени Бекобод шаҳар ҳокими сифатида ваколатим якунига етди.
Бу буюк шаҳарга раҳбар этиб тайинлаганлари учун Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромоновичга чексиз ҳурматимни ва миннатдорчилигимни билдираман. Шу 5 йил давомида Ҳурматли Президентимиз доим ўзларини меҳрларини Бекобод шаҳрига ва уни меҳнаткаш аҳолисига билдириб келдилар. Қилинган ишларни санаб чиқсак, қоғозлар том-том бўлиб кетади.
Мен барча бекободликларга ўзимни ҳурматимни билдириб уларни ҳаётларида омад ва саодат тилайман.
Мен хам ўзимни қўлимдан келганча сизлар билан ишлаб, яшаб шу ерни сувини ичиб, ҳавосидан нафас олиб тузини еб фаолият кўрсатдим. Сизларни барчангизга сиҳат-саломатлик, омад тилайман. Йўл қўйилган камчиликларим учун сизлардан узр сўрайман», — деб ёзган.







