Спорт

Зидан ҳақида янги китоб ёзилди

Унда футболчининг ҳаётига оид бир қанча маълумотлар келтириб ўтилган.

Зидан ҳақида янги китоб ёзилди


Машҳур француз журналисти Патрик Форт ва биограф Филипп Жан – Зинедин Зиданнинг футболчи сифатидаги ҳаётидаги муҳим даврларни: «Ювентус», «Реал Мадрид», Жаҳон чемпионатидаги ғалаба ҳақида китоб ёзишди.


Зизу ҳақида бир неча ўнлаб китоблар нашр этилган, аммо француз футболчисининг таржимаи ҳоли бўйича муаллифлар янги маълумотларни топишга муваффақ бўлишди.

 

Ёрдам берганларни ҳеч қачон унутмади

 

Рақиб жамоа футболчилари Зиданни тажовузкор ҳужумчи сифатида билишган. Аммо у ҳаётда жуда самимий ва адекват бўлган.


90 йилларнинг боши Марселлик дўстлари унинг олдига келишади ва улар бирга кечки овқатга боришади. Дўстлар шаҳар марказидаги бир ресторанни танлашади. Лекин улардан бирига энг яхши стол берилмагани ёқмайди. Шунда Зидан дўстининг официантга қўпол муносабатда бўлишини хотиржам кузата олмайди. Шунда дўстини хотиржам қилади ва улар кечги овқатни шу ерда қилишади.  Зиданнинг яна ажойиб хислатларидан бири шундаки, у ҳеч қачон унга ёрдам берган одамларни унутмаган.


Зинедин 1987 йилда 15 ёшида унга бошпана берган Элинолар оиласи билан узоқ вақт алоқада бўлган. 


Собиқ футболчини Канн ёшлар жамоасига чақиришади. Унинг ота-онаси эса Канндан уй топса, Зинединни қўйиб юборишга рози бўлишади. Шунда Никол ва Жан-Клод Элино Зизуни асраб олишади. Шу вақтда уларнинг учта фарзанди бор эди. Ҳамда унчалик бой оила эмас эди. Зизу Элинолар оиласи билан беш йил яшайди ва  улар билан яқин дўст бўлиб қолади.


1997 йилнинг баҳорида у Никол ва Жан-Клод Элинони Туринга Чемпионлар лигаси ўйинига таклиф қилади. Бу йиллар давомида Элинолар ҳам Зиданни қўллаб-қувватлади: Жан-Клод ва Никол Зизунинг ҳар бир ўйинини томоша қилишди.


Зидан ҳаётидаги асосий инсонлардан бири бу скаут Жан Варро ҳисобланади. У болалигида Зинединни ўйинига ишонч билдирди ва унга ҳеч ким хайриҳоҳлик қилмаганида машҳур футболчи бўлишига ёрдам берди. У Зиданнинг Каннга ўтишини маслаҳат берган.  Зизу юлдузга айланганидан кейин ҳам Варро билан илиқ муносабатларни сақлаб қолган.

 

«Жан кашф этган ўнлаб ўйинчилар орасида Язид (Зиданнинг бошқа номи) ўзгача иқтидор эгаси бўлган. Зидандан бошқа у етиштирган биронта футболчи Варрога қўнғироқ қилмаган, миннатдорчилик сифатида на сурат, на футболка юбормаган. Аммо Зидан доимо унинг ёнида бўлган”, — дейилади китобда.


1998 йилда Варронинг рафиқаси жиддий касаллик билан касалхонага ётқизилади. Шу вақтда Зидан «Ювентус» футболчиси эди. Ўшанда бир неча бор касалхонага ташриф буюришга вақт топади. Ташрифларидан бирида у шифокорлар билан гаплашиб харажатларга кетадиган барча пулларни уларга бериб кетади. Аммо Зидан бу ҳақда Жанга айтмаган.

 

Перес билан бўлган сирли суҳбат

 

2000 йилнинг ёзида, «Реал Мадрид» ва «Галатасарой» ўртасидаги Европа Суперкубоги учун ўйин арафасида, UEFА гала-зиёфати бўлиб ўтади, унда мавсумнинг энг яхши ўйинчилари тақдирланади: Раул энг қиммат ҳужумчи, Трезеге эса энг яхши ўйинчи деб тан олинади. Зидан эса Евро 2000нинг энг яхши голига бериладиган совринни қўлга киритади.


Кечки овқат пайтида официант Зиданга букланган салфетка олиб келади. Аввалига франциялик футболчи бу ҳолатдан ҳайрон қолади. Аммо салфеткадаги ёзув унинг эътиборини тортади. Унга «Реал Мадрид»да ўйнашни хоҳлайсизми?” деб ёзилганди. Зидан атрофга қарайди ва ўзидан бир неча метр нарида ўтирган Флорентино Пересга кўзи тушади. Зидан салфеткага «Ҳа» деб ёзиб юборади. «Реал Мадрид» президенти салфеткани очаркан жилмайиб, бош ирғайди.


Кейинчалик Перес ўша воқеани жуда истамай эслайди, чунки у FIFА қоидаларини бузган эди. Сабаби Флорентино Зизу билан мулоқот қилишдан олдин «Юве» билан келишиб олиши керак эди.


Шу тариқа 2001 йилнинг ёзида футболчининг трансфери расмийлаштирилади. Китобда Зинединнинг Мадриддаги дастлабки кунлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

 

Мунозаралар тўлқини


2001 йилда «Реал» ва «Юве» бир неча ой давомида кескин музокаралар олиб боришади. Шундан сўнг Зинединдан Мадридга тезда учиб келишини сўрашади. 8 июль куни Зидан Қўшма Штатлардаги таътилдан чиқиб, Испанияга учиб кетади. Унинг самолёти Мадрид яқинидаги ҳарбий авиабазага қўнади. Шу тариқа Зидан ҳашаматли Еуробулдинг меҳмонхонасига жойлаштирилади. Клуб ходимлари уни «Сантяго Бернабеу»га яқинлиги учун танлашади. 


Июль ойида клублар сўнгги музокараларни ҳал қилишаётганда, француз меҳмонхонадаги бир хонага қамалиб қолади. У бир неча кун давомида шу хонада қолиб кетади ва унинг келиши қандай кучли мунозаралар тўлқинини келтириб чиқаргани ўйлайди.


Унинг дўсти Клод Макелеле Зинединнинг қамалиб қолгани ҳақида тасодифан билиб қолади ва дарҳол ғазабланади. У «Реал» раҳбариятидан Зиданни «Санто Мауро» меҳмонхонасига қўйишини сўрайди. Дўстининг ҳаракати билан Зидан янги меҳмонхонага кўчиб ўтади.  

 

Клубдаги тартибсизликлар 

 

2002/03 йилги мавсумда «Реал Мадрид»да нотинч даврлар бошланди. Зидан, Раул, Фигу ва Роналду бўлган «Галактикос» Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Ювентус»га мағлуб бўлади. Бу ўйиндан бир неча ҳафта ўтиб «Реал» «Атлетик» устидан ғалаба қозонади ва Испания чемпионлигини қўлга киритади. Лекин футболчиларнинг раҳбариятга эътирозлари кўп эди, шу боис хурсандчилик ҳам татимайди. Ўша куни тунда Мадриддаги меҳмонхоналардан бирида чемпионат шарафига кечки овқат уюштирилади. Унда футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбарият иштирок этади. 


“Унда “Футболчилар анчадан бери тўпланиб келаётган даъволарни билдиради. Стол ортида эса даҳшатли гумбурлаш эшитилади. Фернандо Ерро муштлари билан Валданога мурожаат қилади. Ўйинчилар чемпионликни бойкот қилиш билан таҳдид қилишади", — дейилади китобда.  


Перес чидай олмай, ҳаммани тартибга чақиради. Унинг таъкидлашича, барча истисносиз тартибга келиши шартлигини ва рози бўлмаганларнинг ҳаммасини жаримага тортишини айтади. Бу футболчиларнинг шижоатини совутади. Шундан сўнг клуб тўғрисида бир нечта шов-шувли хабарлар тарқалади: бош мураббий Висенте дел Боске ишдан бўшатилади, Фернандо Ерро билан шартнома узайтирилмайди. 

 

Дўстига бағишланган голлар 

 

1998 йилги жаҳон чемпионати ва Евро-2000дан сўнг Франция жамоасининг олтин авлодининг ўйини сезиларли даражада пасаяди. 2002 йилги Жаҳон чемпионатида улар гуруҳдан чиқолмайди ва Евро-2004да бўлажак чемпион Греция жамоасига мағлуб бўлишади.


Турнирдан сўнг терма жамоада кенг кўламли ўзгаришлар бошланади: бир гуруҳ юлдуз футболчилар (Тҳурам, Макелеле, Десаиллй) кетишларини эълон қилишади ва Жак Сантини ўрнига Раймонд Доменек бош мураббий этиб тайинланади. Зидан эса кетмайди. Лекин ҳар бир матбуот анжуманида шундай бўлиши мумкинлигига шама қилади.


Доменек юлдузлар кетишини кутмаганди ва ҳеч бўлмаганда Зиданни сақлаб қолишга қарор қилади. 
Футболчилар Доменек тайинланганидан бир ой ўтиб, 11 август куни Мадридда учрашишади. Мураббий Зиданга жамоада қоидаларни кучайтиришни режалаштираётганини айтади: массаж зали ва конференция залида мобил телефонларни тақиқлаш, жамоа жойлашган жойдан кўчага чиқишни назорат қилишни таъкидлайди. Бу ғоялар Зиданга ёқади. Кейинчалик Раймонд Зинединни заҳира ўйинчисига айлантиради. Албатта, бу Зиданга ёқмайди. Бир неча кундан кейин у терма жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилади.


Юлдузларсиз қолган Франция кейинги жаҳон чемпионатига чиқишда катта муаммоларга дуч келади. Шунинг учун 2005 йилнинг ёзида Зидан ва Макелеле жамоага қайтишади. Улар қолган ўйинларда Ирландия (1:0) ва Фарер ороллари (2:0) термаларига қарши майдонга тушиб, терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқишади.


Жаҳон чемпионатининг Того қарши ўйиндан бир кун ўтгач, Жан Варро вафот этади. Зиданнинг онаси ўлим хабари Зинедин учун оғир зарба бўлишини билган ҳолда унга ҳеч нарса демайди. Хабар топганидан сўнг эса Зидан дўстининг ўлимига қаттиқ чидайди ва қолган ўйинларда урган голларини дўстига бағишлайди.

 

Муаллиф: Жамшидбек АМИРОВ 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Зидан ҳақида янги китоб ёзилди | Zamon.uz