Nike Россия гранди билан ҳамкорликни тўхтатди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Американинг спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Москванинг "Спартак" клуби билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Nike компанияси “Спартак”ни ҳамкорлик шартномасини бекор қилганлиги тўғрисида хабардор қилди. Чунки UEFА қарорига кўра, бизнинг клуб келаси мавсумда еврокубокларда иштирок эта олмайди.
“Спартак” тижорат бўлими раҳбарияти жамоага экипировкалар етказиб берувчи янги ҳамкор қидириш устида ишламоқда”, дейилади Москва клуби хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Nike ва “Спартак” 2005 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётган эди.
Аввалроқ, собиқ футболчининг 73 ёшли отаси уйлангани ҳақида хабар берилганди.







