«Атлетико» Суарес ва Эррера билан хайрлашди
Футболчилар мавсум якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этишади.

Ҳужумчи Луис Суарес ва яримҳимоячи Эктор Эррера мавсум якунида эркин агент сифатида «Атлетико»ни тарк этишади.
Мадрид клуби "Ванда Метрополитано"да 37-тур доирасидаги «Севиля»га қарши ўйиндан сўнг футболчиларга миннатдорчилик билдирди.
Эррера 2019/2020 йилги, Суарес 2020/2021 йилги мавсумдан буён «Атлетико»да ўйнаётганди. Улар ўтган мавсумда жамоа билан Ла Лигада ғолиб бўлишди.
32 ёшли мексикалик футболчи бу мавсумда Ла Лигада 21 та ўйин ўтказди. 35 ёшли уругвайлик ҳужумчи эса 34 та баҳсда 11 та гол урди.







