Сурхондарёда ўқувчи дарс қилмагани учун калтакланди
Ҳолат юзасидан инглиз тили ўқитувчисига нисбатан хизмат текшируви тайинлади

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтаклангани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари ҳолатга муносабат билдирди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.







