“Тоттенҳем” икки футболчи учун 80 миллион евро сарфламоқчи
Бош мураббий бу футболчиларнинг ўйинидан рози.

Англиянинг “Тоттенҳем” клуби ҳимоячиси Кристиан Ромеро ва жамоада ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячи Деян Кулушевски билан шартномаларни сотиб олмоқчи . Журналист Фабрицио Романонинг тwitter'да хабар беришича,
“шпорлар” икки футболчи учун 80 миллион евро сарфламоқчи.
Манбага кўра, “Тоттенҳем” бош мураббийи Антонио Конте жамоа лойиҳасининг асосий қисми сифатида кўрилаётган икки футболчидан мамнун.
24 ёшли Ромеро “Аталанта” футболчиси ҳисобланади. Аргентиналик ҳимоячи “Тоттенҳем”да 2023 йилгача ижарага олинган. Жорий мавсумда Ромеро барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
22 ёшли Кулушевскининг ҳуқуқлари “Ювентус”га тегишли. Швециялик футболчи “Тоттенҳем”да 2023 йилгача ижара асосида ўйнайди. Деян инглиз клуби сафида 19 та учрашувда 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.







