“Манчестер Юнайтед” ёзда 140 миллион евродан кўпроқ пул сарфлашга тайёр
Клуб Энтони, Тимбер ва де Ёнгга қизиқиш билдирмоқда.

Эрик тен Хаг ва унинг ёрдамчилари “Манчестер Юнайтед”да трансфер ойнасига тайёргарлик кўришмоқда.
«De Telegraaf» нашрининг хабарига кўра, клуб ёзда трансферлар учун 140 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлашга тайёр.
«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи қизиқиш билдираётган футболчилар орасида «Аякс»дан Журиен Тимбер ва Энтони, шунингдек, «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Ёнг бор.
Маълумот учун: Тен Хаг АПЛнинг сўнгги турида «Манчестер Юнайтед» ва «Кристал Пелас» ўртасидаги ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.







