Ўзбекистонда доллар курси сезиларли пасайди
Марказий банк 20 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

МБ хабарига кўра, долларнинг расмий курси 42,37 сўмга арзонлаб, 11 088,20 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам пасайди, 1 евро 71,20 сўмга тушиб, 11 642,61 сўм этиб белгиланди.
Рубль курси ошди. Хусусан, 1 рубль 2,69 сўмга қимматлаб, 177,91 сўмни ташкил этди.
Доллар курсининг пасайиши охирги марта 15 март куни кузатилиб, 1 АҚШ доллари 11 100 сўмдан паст бўлган эди.







