Вафодор Марко
“Боруссия Дортмунд” футболчиси Марко Ройс билан бир қатор юлдуз футболчилар бирга ўйнаган.

«Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Марко Ройс жамоада 10 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бу вақт ичида Дортмунд клуби бир қатор юлдуз футболчилар етишиб чиқди ва бошқа жамоага ўтиб кетишди. Фақатгина Ройс шунча йилдан буён жамоанинг содиқ футболчиларидан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Биз немис футболчиси билан «Боруссия»да ўйнаган жаҳоннинг юлдуз футболчилари ҳақида маълумот берамиз.
Марио Гётсе
Гётсе «Қора-сариқлар»дан 2013 йилда «Бавария» сафига бориб қўшилади. Ундан сўнг 2020 йилда «ПСВ» футболчисига айланади. Ундан аввал у Ройс билан бир жамоада ўйнаган.
Роберт Левандовски
Левандовски билан Ройс ҳужумда ажойиб ўйинларни ўтказишган. Икки мавсум давомида улар мунтазам равишда голлар уришган ҳамда бир-бирини тушунадиган тандем сифатида фаолият олиб боришган. Аммо 2014 йилда Роберт клуб билан янги шартнома имзоламайди ва «Бавария» клубига текинга ўтиб кетади.
Матс Ҳуммелс
Аввал «Боруссия» шарафини ҳимоя қилган Ҳуммелс 2016 йилдан 2019 йилгача Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп суради. Бироқ шундан сўнг у яна «Боруссия»га қайтиб келган.
Пер-Эмерик Обамеянг
Беш мавсум давомида Ройс ва Аубамеянг «Боруссия Дортмунд»да ёнма-ён тўп суради. 2018 йилга келиб, ҳужумчи «Арсенал» футболчисига айланади.
Илкай Гюндоган
Гюндоган «Боруссия»га Ройсдан бир мавсум олдин келиб, 2016 йилда жамоани тарк этади. Ҳозирда футболчи «Манчестер Сити» футболчиси ҳисобланади.
Генрих Мхитарян
Уч мавсум давомида Мхитарян ва Ройс Генрих «Манчестер Юнайтед»га сотилгунга қадар ярим ҳимояда муваффақиятли ҳаракат қилишган.
Кристиан Пулишич
Пулишич «Боруссия» билан 2015 йилда шартнома имзолаган. Ўшанда у 16 ёшда эди. 2019 йилда футболчи 64 миллион евро эвазига «Челси» футболчисига айланади.
Жейдон Санчо
Санчо ва Ройс 2017 йилдан 2021 йилгача бир жамоада ўйнашади. Шундан сўнг Жейдон 73 миллион фунт эвазига "Манчестер Юнайтед” сафига бориб қўшилади.
Эрлинг Ҳоланд
Ҳоланд Левандовскидан кейин жамоанинг ҳужум чизиғида энг кўп гол уришга муваффақ бўлган биринчи ҳужумчиси бўлди. Норвегиялик футболчи немис клубида 2,5 йил давомида тўп сурди. Ҳозирда футболчи Англиянинг «Манчестер Сити» аъзосига айланганини расман эълон қилди.








