Генрих Мхитарян “Интер”га ўтиши мумкин
Шунингдек футболчига инглиз клублари ҳам қизиқмоқда.

«Рома»нинг арманистонлик ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ёзги трансфер ойнасида «Интер»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Calciomercato» нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Интер» Мхитарянни текинга сотиб олмоқчи, чунки футболчининг «Рома» билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Ҳозирда унга Англиянинг «Тоттенҳем» ва «Астон Вилла» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ ОАВда «Рома» Мхитарян билан шартномани бир йилга узайтирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Чунки жамоа бош мураббийи ярим ҳимоячини клубнинг асосий ўйинчиларидан бири деб билади.
Эслатиб ў[тамиз, 2021/2022 йилги мавсумда Генрих Мхитарян «Рома» сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт интернет портали Мхитаряннинг нархини 10 миллион еврога баҳолаган.







