Европа клублари келаси мавсум учун уй либосларини намойиш этишди
“Ювентус”дан ажойиб ижодкорлик. “Реал Мадрид”дан ретро услуб.

Ғалаба ва совринлар, албатта, спортдаги энг муҳим омил. Аммо жамоалар либосларининг янги ва ўзгача кўриниш олиши футболчиларга ўзгача куч беради. Шу боисдан ҳам мавсум охирида Европанинг топ клублари ўзларининг янги либосларини эълон қилишади.
«Ювентус»
Италия клубининг 2022/2023 йилги мавсум учун уй либосида классик қора чизиқларнинг янги кўриниши пайдо бўлди. Агар эътибор билан қарамасангиз, бу алоҳида ҳеч нарсани англатмайди. Аммо диққат қилсангиз, қора чизиқлар кўплаб кичик учбурчаклардан иборат эканлигини кўришингиз мумкин. Ушбу нақш шаклга қизиқарли кўриниш беради. Елкалардаги чизиқларда ғайриоддий нарсалар йўқ. Аммо бу тўпламнинг диққатга сазовор жойи кўкракдаги «Жеэп» титул ҳомийснинг ноодатий кўринишидир.
«Реал Мадрид»
Классикдан яхшироқ нима бўлиши мумкин? «Реал Мадрид»нинг янги либоси 2007 йиллардаги жамоа либосининг айнан ўзидир. Елкадаги чизиқлари бинафша рангда бўлиб, у 2011 йиллар эслатади.
«Рома»
«New Balance» нашри 2022/2023 йилги мавсум учун »Рома«нинг уй либосини ҳам тақдим этди. Дизайнда одатдаги қизил ва сариқ палитрадан фойдаланилган. Бу брендлар ўртасидаги ҳамкорликнинг иккинчи йили ҳисобланади. Янги мавсумда «New Balance» анъанани давом эттиришга муваффақ бўлди. Футболка жамоанинг Рим билан узвий алоқадорлиги ҳақида сўзлайди.
«Боруссия Дортмунд»
«Боруссия» янги мавсумда формасида катта ўзгаришларга қўл урмади. Шунинг учун бу бир қарашда бироз зерикарли кўринади. Бироқ сариқ майка бу сафар қора чизиқлар билан безатилган. «Боруссия» футболчиларини «асаларилар» деб бежиз айтишмаган. Шаклнинг ўртасида чизиқлар «1&1» компанияси логотипи футболка кўринишига яхши мос келган. Умуман олганда, дортмундликлар либосни қайтадан ихтиро қилишмади. Лекин барибир ўзларининг уй либосларига янги нарсаларни олиб келишга муваффақ бўлишди.
«Бавария»
Мюнхен жамоасининг 2022/2023 йилги мавсумдаги формаси 2017/2018 йилги мавсумдаги либосига ўхшайди. 2017/2018 йилдан фарқли ўлароқ, энди чизиқлар горизонталь, турли қалинликда, форманинг енглари ҳам оқ чизиқлар билан безатилган.
Муаллиф: Жамшидбек АМИРОВ








