Лондондаги таълим форумида ўзбекистонликлар ҳам қатнашмоқда
Бутунжаҳон таълим форуми анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилади ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланади.

Президент таълим муассасалари агентлиги делегацияси Ҳилола Умарова бошчилигида Лондон шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда.
Форум доирасида таълим соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларнинг тақдимотлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
“Таълим форуми соҳада пандемиядан кейинги чора-тадбирлар, карантин шароитининг ўқитиш тизимига таъсири ҳамда таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик каби масалалар муҳокамасига бағишланади”, дейилади агентлик хабарида.
Бу йил форумда 1000 нафарга яқин мутахассис иштирок этмоқда.







