«Милан» Томорига янги шартнома таклиф қилади
Клуб уни асосий ўйинчига айлантирмоқчи.

«Милан» футболчиси Фикайо Томорига янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар берди.
«Россонерилар» инглиз футболчисини чемпионликни қўлга киритишда муҳим рол ўйнагани учун мукофотламоқчи. Томори жамоадаги бошқа ўйинчиларга қараганда кўпроқ ўйинларда майдонга тушган.
Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув яна уч йилга мўлжалланган, аммо «Милан» шартномани узайтирмоқчи ва Фикайони асосий ўйинчига айлантирмоқчи.
Фикайо Томори жорий мавсум А Серияда 31 та ўйинда майдонга тушди.







