U-17 Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди
Ўзбекистон Жанубий Корея билан бир гуруҳдан жой олди.

2023 йилда Баҳрайнда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасининг саралаш босқичига қуръа ташланди.
Унга кўра, Ўзбекистон жамоаси “J” гуруҳида Жанубий Корея, Бруней ва Шри Ланкага қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувлар 5, 7 ва 9 октябр саналарида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Маълумот учун, 17 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогининг ҳал қилувчи босқичи 2023 йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада яримфиналга етиб борган 4 жамоа 2023 йилда Перуда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.







