UEFА Чемпионлар лигаси финал тўпини тақдим этди
Унда рус ва инглиз тилларида “тинчлик” сўзи ёзилган.

UEFА Чемпионлар лигаси финали доирасидаги “Реал” – “Ливерпул” учрашувида фойдаланиладиган тўпни тақдим этди. Тўпда рус ва инглиз тилларида ёзилган “тинчлик” сўзи бор.
28 май, Франция пойтахти Париж шаҳридаги “Stad de Frans” стадионида “Реал” ва “Ливерпул” ўртасидаги 2021/2022 йилги UEFА Чемпионлар Лигаси финал ўйини бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг финал ўйини Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, финал ўйини ўтказиладиган жой Украинадаги воқеалар бошланганидан кейин кўчирилди.







