“Нюкасл” клуби трансферларда фаоллашди
Клуб “Атлетико Мадрид”дан икки футболчи сотиб олмоқчи.

“Атлетико Мадрид”нинг икки ўйинчиси, ҳимоячи Ренан Лоди ва ярим ҳимоячи Янник Феррейра Карраско Англиянинг “Нюкасл” клубининг қизиқишлари доирасида турибди. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби бразилиялик ҳимоячи учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи. Қайд этилишича, Ренан Лоди хизматларига Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам қизиқмоқда.
“Атлетико Мадрид” бош мураббийи Диего Симеоне эса Феррейра Каррасконинг жамоадан кетишига қарши. Бельгиялик футболчи Мадрид клубида қолиш нияти борлигини айтган.
Ренан Лоди жорий мавсумда “Атлетико” сафида барча турнирлар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Янник Феррейра Карраско эса “Атлетико” сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатманинг муаллифи бўлди.








