Ўзбекистон

Ўзбекистонда 121 та ноқонуний реклама аниқланди

Бу бўйича Бош прокуратура маълумот берди.

Ўзбекистонда 121 та ноқонуний реклама аниқланди


Ўзбекистоннинг 5 та қадимий шаҳрида 72 та объектга қонунчилик талабларига зид равишда 121 та реклама ўрнатилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 


Қайд этилишича, Бухородаги 27 та маданий мерос объектида 50 та, Самарқанддаги 25 та объектда 45 та, Тошкент шаҳридаги 18 та объектда 24 та, Хивадаги 2 та объектда 2 та реклама баннери ўрнатилган. 


Бухоро шаҳрида жойлашган ноёб архитектура ёдгорлиги тоифасига кирувчи XIX асрга оид “Иброҳим Охунд” мадрасасида 6х3 ўлчамдаги “гўзаллик салони” реклама баннери ўрнатилиб, объектнинг тарихий кўриниши тўлиқ ёпиб қўйилган.


Тошкентдаги XX асрга оид “Баҳор” ресторани биносида 7х9 ўлчамдаги “бильярд ва ресторан” реклама баннери ўрнатилиб, бино тарихий кўриниши кўримсиз ҳолатга келтирилган.


Прокуратура ва  мутасадди идоралар томонидан 53 та объектда ноқонуний ўрнатилган 99 та реклама баннерлари олиб ташланиши таъминланиб, маданий мерос объектлари кўриниши асл ҳолатига қайтарилган. Шунингдек, 19 та объектда ноқонуний ўрнатилган 22 та реклама баннерини олиб ташлаш юзасидан мутасадди шахсларга ёзма кўрсатмалар берилган.


Маълумот учун; маданий мерос объектларида ташқи реклама жойлаштириш “Реклама тўғрисида”ги Қонунга асосан қатъий таъқиқланиб, ушбу объектлар ва уларнинг ёндош ҳудудлари рекламадан ҳоли этиб белгиланган.

 

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"